avatar
Куч
18.40
Рейтинг
+6.77

Мақолалар

Жамиятнинг ижтимоий ҳаётида аёллар ўрни

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан
М.Мусамухаммедова,
Ғарб тиллари кафедраси катта ўқитувчиси,
Тошкент ислом университети  
 
Айёлни улуғламоқ — оилани,
Ватанни, хаётни улуғламоқ демакдир.
Ислом Каримов
         Аёлни эъзозлаш миллатимиз ва халқимиз учун олий қадрият даражасига кўтарилган фазилатдир. Инсоният тарихи шундан гувоҳлик берадики, минг йиллар давомида ҳар қайси жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан  белгиланади. Айниқса, аёлларга шарқона эҳтиром ва эъзоз ҳамма учун ибратли меросдир. Ҳар бир инсон бешигини тебритадиган, оқ сути билан унинг қалбига одамийлик фазилатларини сингдирадиган ва уни ҳаёт бўронларидан асраб-авайлайдиган инсон оқила аёлдир.